UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  0 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  1 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  4 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  4 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  26

"Реал" АҚШда ўзининг илк машғулотини ўтказди + ФОТО Янгиликлар

"Реал" АҚШда ўзининг илк машғулотини ўтказди + ФОТО

Теглар :  Реал
Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Лос-Анжелесга йўл олган Мадриднинг "Реал" клуби АҚШда ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Мадрид клуби айни дамда "Манчестер Юнайтед" шуғулланаётган машғулот базасида машғулот ўтказмоқда.


Узоқ муддатли даволанишдан сўнг Гарет Бэйл машғулотларга қайтди



Испан гранди АҚШда Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этади



Карим Бензема чигал ёзди машқларини бажармоқда, Касемиро эса уни кузатяпти


Айни дамда Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Лука Модричлар жамоа билан шуғулланишмоқда, Криштиану Роналду эса ҳозир таътилда, Ибицада оиласи билан дам оляпти.

"Қироллик клуби"нинг илк машғулоти икки қисмга бўлинди. Биринчисида футболчилар жисмоний барқарорликни оширувчи машқларни бажаришган бўлса, иккинчисида тўп билан ишланди.


Лука Модрич машғулотларда бошқалар каби тиним билмай ишлаяпти



Зинедин Зидан жамоасининг машғулотларини кузатмоқда


Европанинг икки гранди ("Реал", "Манчестер Юнайтед") бир базада шуғулланаётгани иккала клубга ҳам ёқмаган ва вазиятга Халқаро Чемпионлар Кубоги ташкилотчилари аралашишига тўғри келди. Бир инсайдернинг маълум қилишича, чоршанба куни кечки пайт вазият жуда ёмон бўлган.

"Манчестер Юнайтед" АҚШ йиғинига якшанба куни келган эди.



Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси чигал ёзди машқларида



"Челси" харид қилмоқчи бўлган Альваро Мората "Реал" билан АҚШда машғулот ўтказмоқда


"Манчестер Юнайтед" шуғулланаётган майдон кийиниш хоналарига яқин ва унда футболчилар тикланиши учун махсус бассейн мавжуд.

"Реал" сешанба куни АҚШга учиб келди ва "Беверли Хиллс" меҳмонхонасида қўним топди.

"Қироллик клуби" ҳамда "қизил иблислар" ўртасидаги учрашув 23 июль куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика