"Реал" Анчелотти қўл остидаги 100-ғалабага эришди

Mirjalol Normatov
12 мар 2023, 12:39
"Реал" кеча Карло Анчелотти қўл остидаги навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

ЛаЛига 25-тури доирасида "Эспаньол" устидан қозонилган иродали ғалаба Анчелотти учун "Реал" бошқарувидаги ЛаЛигада 100-ғалаба бўлди. Бош мураббийга ушбу натижага эришиши учун 139 ўйин кифоя қилди. У бу натижага эришган "Реал"нинг учинчи мураббийига айланди. Бунга қадар Мигель Муньос (275) ва Зинедин Зидан (124) юзлик довонини забт этган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" қайтишига қадар Анчелотти 2013-2015 йиллар давомида ҳам клубда ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›