"Реал" 65 миллионга жаҳон чемпионини сотиб олиши мумкин
24 сен 2024 14:28
Янгиликлар
"Реал" 65 миллионга жаҳон чемпионини сотиб олиши мумкин
Аргентина терма жамоаси ва "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақида "Todofichajes" хабар бермоқда. Манбанинг ёзишича, 26 ёшли футболчи "Реал" эътиборини тортган. "Қаймоқранглилар" Ромерони келаси йил ёзда сотиб олишлари мумкин. Аргентиналик учун "қироллик клуби" 65 миллион евро таклиф қилиши кутилмоқда.
Кристиан лондонликлар шарафини 2022 йил ёзидан буён ҳимоя қилиб келади ва амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. АПЛ жорий мавсумида Кристиан 5 та ўйинда 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар