"Реал" 50 миллион еврога дарвозабон харид қилишга тайёр

Alisher
21 апр 2020
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда Мадриднинг "Реал" клуби ўйинчисига айланиши мумкин.

Хабарларга кўра, "қаймоқранглилар" 21 ёшли италияликнинг хизматларига қизиқишмоқда ва унинг учун 50 миллион евро сарфлашга тайёр.

"Реал" Доннаруммани диққат билан кузатмоқда, дарвозабоннинг "Милан" билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралари муваффақиятсиз якунланди.

Зинедин Зидан Тибо Куртуанинг айни пайтдаги формасидан норози, шу сабаб трансферлар ойнасида ўз таркибини дарвозабон билан кучайтириб олмоқчи.


AlisherМуаллиф
Манба: Milan News