"Реал" 11 йиллик антирекордни такрорлади

Tolibjon Qosimov
3 окт 2018, 02:35
Бироз аввал Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган ЦСКА - "Реал" учрашуви якунланди.

Унда руслар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қизиғи, "Реал" барча мусобақалар доирасида кетма-кет учта ўйиндан бери рақиблар дарвозасига гол ура олмаяпти. Бундай ҳолат сўнгги бор 2007 йилнинг 11 январида кузатилган. Айни пайтда мадридликлар сафида ўша мавсумдаги таркибдан қолган ягона ўйинчи - Серхио Рамос. Лекин, бугунги ўйинда Рамос иштирок этмади.



Яна бир жиҳат, ЦСКА "Реал"нинг ЕЧЛда кетма-кет 29та ўйинлик голли сериясига ҳам барҳам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/FourFourTweet

Сўнгги янгиликлар

Барча ›