UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1

Рўзиқул Бердиев: “Янги мавсумни интизорлик билан кутаяпмиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Янги мавсумни интизорлик билан кутаяпмиз”

Суперлига баҳслари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Жамоамиз 1-турда Самарқандда «Динамо» жамоаси меҳмони бўлишади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ ушбу ўйин ҳақида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум арафасида турибмиз, жамоамиз мавсумга қандай тайёргарлик билан келмоқда?

- Ўзимиз ҳам мавсум бошланишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Янги мавсумга тайёргарликни имкон даражасида яхши олиб бордик, деб ўйлайман. Бир неча кун олдин олимпия терма жамоасига таклиф қилинган футболчиларимиз ҳам сафимизни тўлдиришди. Жамоа билан бутун эътиборимизни 9  март куни «Динамо» билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратганмиз. Қанчалик бу Мавсумга  қанчалик  тайёр эканлигимизни  шу учрашувда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- «Динамо» жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида икки оғиз фикрингиз.

 - Юқорида айтиб ўтганимдек ҳозир бор эътиборимизни «Динамо» билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратганмиз. Жамоа таркибидаги ўйинчилар орасида ёш ва тажрибали ўйинчилар бор. Бу янги жамоа. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айтади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика