Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"
10 мар 2025 15:29
Янгиликлар
Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндаги (1:1) дурангдан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.
Англиялик хавбекнинг 74-дақиқада урган голи "тўпчилар"га "Олд Траффорд"да дуранг олиб келди. "Қизил иблислар" таркибида Бруну Фернандеш биринчи бўлим якунида дарвозани ишғол қилди.
"Танаффусгача баъзи эпизодларда чиройли ўйнадик, аммо кескинлик етишмади. Иккинчи бўлимда бўшашиб, ўйинни "Манчестер Юнайтед"га бериб қўйишимизга оз қолди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди. Рақиб яхши ўйнади, ажойиб ҳимояланди", – деди Райс.
Эслатиб ўтамиз, Деклан Райс кеча "Арсенал" учун нафақат гол урди, балки қалтис вазиятда жамоасини қутқариб ҳам қолди (ВИДЕО).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар