Райан Гиггз: "Бэйл "Реал"да бахтли"
28 фев 2018 20:04
Янгиликлар
Райан Гиггз: "Бэйл "Реал"да бахтли"
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз "Реал" вингери Гарет Бэйл ҳақида гапириб ўтди.
"Мен унинг келажаги билан ҳавотирга тушмаяпман, у ажойиб жамоада ўйнайди. Топ-клубда ўйнар экансан, сени доимо диққат билан кузатишади. Мен яқиндагина у билан суҳбатлашдим ва у бахтли эканлиги кўриниб турган эди.
Гарет яхши формада, майдонда яхши намоён бўлмоқда. ПСЖ билан баҳсда у ўйинга яхши киришди. Уэльсда ҳамма Бэйлнинг қанчалик муҳим эканлигини тушунади.
У ҳар доим терма жамоада ўйнашдан хурсанд. Жамоамизда ажойиб муҳит ҳукм суради", - деди Гиггз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар