Равшан Ирматов Осиё Кубогини минтақамизда ўтказиш фикрига муносабат билдирди
03 май 2023 16:36
Янгиликлар
Равшан Ирматов Осиё Кубогини минтақамизда ўтказиш фикрига муносабат билдирди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Осиё футбол Конфедерацияси ижроқўм аъзоси Равшан Ирматов CAFA президенти Рустами Эмомалининг Осиё Кубогини Марказий Осиёда биргаликда ўтказиш ғоясига муносабат билдирди.
"Биз CAFA президенти Рустами Эмомалининг Осиё кубогининг финал қисмини Марказий Осиёда ўтказиш учун қўшма ариза топшириш тўғрисидаги ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун қўшма ариза топшириш минтақамизда футболнинг барча жабҳаларини ривожлантириш йўлидаги яхши қадам бўлиб хизмат қилади. Аввало, инфратузилма борасида мавжуд стадионларни тартибга келтирамиз, ОФК ва ФИФАнинг энг юқори стандартларига жавоб берадиган янгиларини қурамиз. Агар бизга Осиё Кубогининг финал қисмини ўтказиш ишониб топширилса, жуда катта воқеа - минтақамизда катта футбол фестивали кутиб тургани, биз учун туртки, ўзгача мотивация бўлади! Шунингдек, бу футбол орқали бизнинг дўст, биродар халқларимизни янада яқинлаштиради!", – деди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Осиё футбол Конфедерацияси ижроқўм аъзоси Равшан Ирматов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар