UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  0 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  50 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0

Ўзбекистон яқин ўн йилликда Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон яқин ўн йилликда Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин

Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти Рустами Эмомали Душанбедаги CAFA Конгрессидаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари 2031 ёки 2034 йилги Осиё кубогининг финал босқичини ўтказиш учун қўшма ариза топширишини маълум қилди.

“Марказий Осиё ҳеч қачон Осиё кубогининг финал босқичига мезбонлик қилмаган. Менимча, бунинг вақти келди. Минтақамизда жуда кучли терма жамоалар иштирок этмоқда. Ишончим комилки, қардош давлатлар билан биргаликда Осиё чемпионатининг финал босқичини юқори савияда ўтказамиз. Биз 2031 ёки 2035 йилги Осиё кубогини Марказий Осиёда ўтказиш учун қўшма ариза топширишга қарор қилдик”, — деди CAFA президенти Рустами Эмомали.

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа CAFA Конгрессидаги нутқида ташкилот президенти Рустами Эмомалининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика