UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  0 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  14 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2

Равшан Ҳайдаров ОЧ саралашига 22 нафар футболчини жалб этди Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров ОЧ саралашига 22 нафар футболчини жалб этди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12 июль куни БААга жўнаб кетиши ҳақидда аввалроқ хабар берилган эди.

15-19 июль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари D гуруҳи учрашувлари ўтказилади. Ушбу саралаш гуруҳида мезбон БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар термалари Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур саралаш турнирига жами 22 нафар футболчини жалб этган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларини 15 июль куни Ливанга қарши учрашув билан бошлайди. Равшан Ҳайдаров жамоаси иккинчи турда Непал, турнирнинг сўнгги турида эса, БАА ёшларига қарши баҳс олиб боради.

U-22 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаши учун чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Дилшод Ҳамраев (“Бунёдкор”)
Умиджон Ҳамроев (“Насаф”)
Ботирали Эргашев (“Пахтакор”).

Ҳимоячилар:
Аббос Отаҳонов (“Пахтакор”)
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)
Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”)
Абдужамол Исроилов (“Динамо”)
Исломжон Қобилов (“Металлург”)
Достонбек Турсунов (“Металлург”)
Акром Комилов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар:

Азизжон Ғаниев (“Насаф”)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”)
Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”)
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)
Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар:
Бобир Абдуҳолиқов (“Насаф”)
Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”)
Беҳзод Ғанижонов (“Қизилқум”)
Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика