UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  6 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  14 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  20 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Равшан Ҳайдаров: «Минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман» Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: «Минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман»

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарга қарши баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув якунлангач терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Авваламбор олдимизга қўйилган минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман. Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди. Биринчи турдан сўнг Қатар терма жамоаси ўйинини таҳлил қилдик ва тўғри тактика танлай олдик. Кўриб турганингиздек, бу ҳисобда ҳам акс этди», – деди терма жамоамиз устози.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоси Рустам Ашурматов ҳам учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистондан ташриф буюрган кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимларини кўриб жуда хурсанд бўлдик. Буни кутмагандик. Ҳаммангизга алоҳида раҳмат айтиб ўтмоқчимиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин давомида ўйлаб қўйган режаларимизни амалга оширдик. Навбатдаги учрашувларда ҳам шу темпда ҳаракат қиламиз ва ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз», – деди футболчи.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу ғалаба орқали футболчиларимиз муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қила олишди. Терма жамоамиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 август куни Тайланд терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика