UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  62 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  47 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради"

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрини билдирди.

"Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинни ёмон ўтқазмадик. Рақиб билан тенгма-тенг ўйин намойиш этдик. Вақти-вақти билан устунликка ҳам эришдик. Ҳатто гол урдик. Дарвоза тўсинини нишонга олдик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Бундай ўйинда тизгинни ушлаб туриш қийин. Умарали Раҳмоналиевнинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Биринчи бўлимда ортиқча куч сарф қилиб юбордик. Шу боис, ўйинни захира футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйин сўнгида рақиб жамоа босимни кучайтирди. Хатолар юзага келди ва стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу жуда аламли мағлубият. 

Ўйин давомида ҳужумчилар тетик ҳаракат қилишди, аммо бошқалар жисмоний тарафдан қаршилик кўрсатишга қийналди. Шу боис, позицион услубни афзал кўрдик. Фақатгина қўшимча бўлимлар тўғрисида ўйлаб қолганимиз йўқ. Қарши ҳужумлар ташкиллаштиришни мақсад қилгандик. 

Бу каби мусобақалар тақвимини белгилаш бизнинг қўлимизда эмас. Турнирга тайёрланиш учун қанча узоқ муддат бўлса, шунча яхши. Бу ёшдаги йигитларнинг руҳияти ўзгарувчан. Мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилиш керак. Биз бу жабҳада ҳам ҳаракат қилдик. Эҳтимол, йигитлар ўзига бўлган талабни камайтиргандир. Бу ўзаро суҳбат ёки машғулотларда кўзга ташланмаса ҳам, мана шундай катта ўйинларда билиниб қолади. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради. Жамоанинг келажаги бор. Ушбу натижалар уларнинг карьерасининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши керак. Йигитлар ҳали ёш, уларни ҳали бошқа мусобақалар кутиб турибди. 

Неъматжонов жароҳат олди, шу боис алмаштирилди. У майдонда ўз имкониятини кўрсатишга ҳаракат қилди. Холдорхонов ҳам шундай оғир учрашувда имкони борича ҳаракат қилди. Футболчиларга баъзи вазиятларда бироз тажриба етишмади. Ҳар бир ўйинчида ривожланиш жараёни турлича бўлади. Бундай турнирлар эса улар учун имконият саналади", деди ёшлар терма жамоамиз устози.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика