Равшан Эрматов U19 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни билан танишди
25 июн 2020 09:52
Янгиликлар
Равшан Эрматов U19 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни билан танишди
Мазкур мусобақада Тимур Кападзе босчилигидаги U19 Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Ҳозирда ушбу терма жамоамиз вакиллари юзага келган қисқа танаффусдан сўнг иккинчи тайёргарлик йиғинини ўтказмоқда. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулот жараёнини ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам кузатиб борди.
Равшан Эрматов футболчиларнинг жисмоний ҳолати, кайфияти ва мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, ЎФA биринчи вице-президенти ўзининг жаҳон футболидаги тажриба ва кўникмаларини ёш футболчилар билан ўртоқлашди.
Уларга бўлажак Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок етиб, Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳамда чемпионликни қўлга киритишда омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, U19 Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Эрон, Индонезия ва Камбоджа вакилларига қарши майдонга тушади.
Фикрлар