UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  35 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  17 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  250

Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди

Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви 0:0 ҳисобида ўз якунланганидан хабарингиз бор.

Ўйиндаги энг эътиборли вазият 32-дақиқада рўй берди. “Пахтакор” ҳужумчиси Ҳолматов жарима майдонида йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Зокир Қодиров пеналтига ишора қилди. Бироқ вазият ВАР ёрдамида кўриб чиқилгач пеналти йўқ эканлиги аниқланди ва қарор ўзгартирилди. Ушбу вазиятга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов муносабат билдириб ўтди:

“Марказий ўйинларда ҳар бир эпизод учрашувни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўша вазиятда ВАР футболчилар ҳаракатига тўғри баҳо бера олди ва натижада ноҳақ пеналти белгиланишининг олди олинди. ВАР айнан мана шундай баҳсли вазиятларда адолатли қарор чиқаришга хизмат қилгани эътиборга лойиқ. Биз бу борадаги иш сифатини яхшилаш бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз босқичма-босқич ҳар бир ўйинда ВАР бўлишини таъминлаш”, дейди Равшан Эрматов.



Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика