UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44"Шўртан" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  7 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  18 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  3 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  2 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  29 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  13

Равшан Эрматов: "Ҳозир олдимизда бундан бошқа йўл йўқ" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Ҳозир олдимизда бундан бошқа йўл йўқ"

Қисқа фурсат ичида минглаб мухлислар эътиборини қозонган "Тезкор студия" лойиҳаси навбатдаги сонини тақдим этди.

Лойиҳа меҳмони бўлган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов карантин пайтида иш қандай кетаётгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Видео "Тезкор студия". Равшан Эрматов, Алишер Никимбаев, Диёр Имомхўжaев, Азиз Ҳайдаров ва бошқалар

- Авваламбор ҳаммага Ассалому Алайкум! Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтиб ўтганларидек, шу кунларда халқимиз синовли кунларни бошдан кечиряпти. Футбол жамоатчилиги ҳам бир-бирини қўллаган ҳолда бирдам бўлиб иш олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Синовли кунларда ЎФА ва ПФЛ ходимлари - барчамиз карантин қоидаларига амал қилган ҳолда масофадан туриб онлайн режимда ишлаяпмиз. Энди бу ҳам юртга келган "тўй", ҳаммамиз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб уйда қолишда давом этсак, ўйлайманки, коронавирус балоси тез орада бартараф этилади. 

- Олдимизга катта мақсадлар қўйилган, шу боис масофадан туриб ҳам ишни давом эттирмасак бўлмайди. Чунки карантин даври ортда қолиб яна ишга шўнғиб кетадиган бўлсак, бу ҳолат барчага қийинчилик туғдириши мумкин. 

- Ҳар куни ташкилотимиз ходимлари, бўлимлар мутахассислари билан гаплашиб ўзаро фикр алмашяпмиз ҳамда келажакка доир режалар тузяпмиз. Тўғри, бугунги кунга келиб кўп режалар ўзгариб кетди. Шу боис ишларни бошқатдан кўриб чиқяпмиз. Агар май ойидан яна иш давом этадиган бўлса, мавсумнинг буёғи қандай кечади, нималар қилишимиз лозим бўлади, шу ҳақда бош қотиряпмиз. Хуллас ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак. 

- Терма жамоалар бош мураббийларига тегишли кўрсатмаларни берганмиз ва улар масофадан туриб номзод футболчилар билан иш олиб боришяпти. Барча футболчиларга уйда машғулот ўтказиш дастурлари белгилаб берилган ва шу асосда карантин пайтида уйда машқ қилишяпти. Ҳозир олдимизда бундан бошқа йўл йўқ, токи вазият ўнглангунга қадар шундай йўсинда ишлаб турамиз. Бу ўринда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров билан ҳар куни мулоқотдамиз, - дейди Равшан Сайфиддинович.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика