UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7

Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти терма жамоалар мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ҳамда кейинги мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда таҳлилчилар, селеционерлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича юқори малакали мутахассислар фаолият юритиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун мураббийлар таълими йўналишини янада яхшилаш юзасидан топшириқ берилди. 

"Ўсмирлар терма жамоаларимиз ҳар йили Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақаларда юқори савияда иштирок этиш, аввалги натижаларни такрорлаш ва яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий-таҳлил, ҳамда тактик йўналишларда кучли мураббийлар зарурлиги. Айниқса, бу ёшда илмий-таҳлилий ёндашув орқали орқали футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак", – деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоалари бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар таҳлил қилинди. Селекция жараёнини янада кучайтириш, футболчиларни жисмоний ҳамда техник-тактик жиҳатдан пухта тайёрлаб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Аёллар футболини ривожлантиришнинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган стратегияси муҳокама қилинди. Кичик ёшдаги қизлар терма жамоалари учун футболчи етказиб бериш мақсадида қизлар ўртасида турнирларни кўпайтириш, халқаро ўйинлар ва фестиваллар ташкил этиш орқали селекция жараёнини кучайтириш вазифаси белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
30 окт 15:26:49
Aziz4700
Финал ҳақида ҳеч қандай гап бўлмадими жаноб Эрматов
+1   
30 окт 16:36:16
Тохир Гайибов
Рошан,катталаргаям карагин,кечаги уйинни кенг даврада, омма олдида пресс-конференция килиб тахлил килинглар! Качонгача давом этади бунака бебошлик?! Пули булса хохлаганини килаверадими? Анови судья "жаноби олийлари"ни уртага тургизиб куйиш кк,жавоб берсин номаъкулчиликларига(юмшок килиб айтганда).
   
30 окт 19:28:02
Olim Sidiqov
Ӯзи, ҳаммасини бошида шу турибти.
   
30 окт 18:02:26
TOMJIQ_OLOT
Сохтакор (Судякор) ҳақида фикр билдирмабдику?
   
30 окт 16:29:45
STENLESS..R
Faxriddin Raxmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Равшан Эрматов ҳам кечаги ҳакамликка ҳайрон қолган бўлса керак менимча.
Пахтакор Бухорони хакамлигидан Хайрон змас хабарлари бор
   
30 окт 16:09:53
Faxriddin Raxmonov
Равшан Эрматов ҳам кечаги ҳакамликка ҳайрон қолган бўлса керак менимча.
   
30 окт 15:48:05
Tinchliksevar
Shunchu am anov 16 yoshlilar murabbiyini ishdan olmayotganmikan bir tiyinga qimmat murabbiyni undan boshqa norm murabbiylar koʻpku nega unga yopishib olishdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика