UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқаради Янгиликлар

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқаради

Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ноябрь ойи ўрталаридан бошлаб футбол бўйича Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқаради. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
«Равшан Эрматов жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланади. У ЖАРдаги жаҳон чемпионатида 5 та, Бразилияда эса 4 та ўйинни бошқарди. Бу Эрматовнинг қай даражада эканлигидан далолат беради», − деди Ҳиндистон Футбол Федерацияси вакили.

Таъкидлаш жоизки, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида жами 9 та ўйинни бошқариб, бу борада рекорд қўйган. Шунигдек, у 4 марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Маълумот учун, айни вақтда Ҳиндистонда 12 октябрдан 20 декабрга қадар давом этадиган Суперлига деб номланган тижорий мусобақа ўтказилмоқда. Унда 8 жамоа иштирок этаётган бўлиб, ҳар бир клуб таркибида ўтмишнинг машҳур футболчилари тўп суради.

Хусусан, Суперлига баҳсларида Франция термаси собиқ ҳужумчилари Давид Трезеге («Пуна Сити»), Николя Анелька («Мумбай Сити»), собиқ ярим ҳимоячиси Робер Пирес («Гоа» ФК), Италия термаси ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро («Деҳли Динамос») каби юлдузлар тўп сурмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика