UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0 17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0 17:30Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"  0 17:00Ханданович "Интер" ўсмирлар жамоасида иш бошлади  0 16:41Эшитдик-да! Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов тез орада легионерга айланади  12 16:25"Рома" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  4 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  4 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  10 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5

Равшан Эрматов: "Ҳар бир ўйинимиз олдидан мухлисларимиз дуосини сезиб турдик" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Ҳар бир ўйинимиз олдидан мухлисларимиз дуосини сезиб турдик"

Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувни бошқариб, бу борада рекорд ўрнатган ўзбекистонлик ФИФА рефериси ҳар бир ўйин олдидан мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилганини алоҳида таъкидлади.
«Юртимизга соғ-омон етиб келганимиздан ҳурсандмиз. Жаҳон чемпионатларида умумий 9та ўйин бошқариб рекорд ўрнатдик. Бу мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам», - деб биз ёшларга айтган шиорининг амалдаги ифодасидир», - дейди Эрматов.

«Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир ўйин олдидан биз мана шу сўзларни доимо ёдимизда сақладик. Ҳар бир бошқарган ўйинимиз олдидан мухлисларимизнинг дуосини сезиб турдик ва ўзбек футболининг обрўсини кўтаришга ҳаракат қилдик. Финал ўйинига ҳам бизнинг тайинланишимизни кўпчилик кутган эди. Бироқ вазият ўзгарди. Лекин, бу ҳолат бизни ўз устимизда кўпроқ ишлашимизга ва навбатдаги жаҳон чемпионатида ўз орзуимиз сари янада кучлироқ ҳаракат қилишга ундайди», - дейди тўрт карра Осиёнинг энг яхши ҳаками.
 
Жаҳон чемпионати баҳсларида Эрматовга қанотда ёрдам берган ФИФА лайнмсени Абдуҳамилло Расулов учун Бразилиядаги мундиал фаолиятидаги илк жаҳон чемпионати бўлди.

«Мен учун бу биринчи жаҳон чемпионати бўлди. Тўрт йил аввал ўзбек ҳакамлари жуда юқори савияни намойиш этишганди ва бу сафар биз ана шу юқори савияни сақлашга ҳаракат қилдик. Жаҳон чемпионати биз учун катта тажриба мактаби ва бизни қўллаб-қувватлаб турган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман», - дейди Расулов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика