Равшан Эрматов баёнот берди

Eldor Akmurzayev
15 мар 2020, 15:40
Коронавируснинг Ўзбекистонда аниқлангани туфайли футбол бўйича мамлакат чемпионати ўйинларида танаффус юзага келиши ҳақида маълумот олиш учун ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан боғландик.

Эрматовнинг баёнотига кўра, Суперлиганинг 3-тури доирасида бугун Aндижон ("Андижон" - "Навбаҳор") ва Тошкентда ("Локомотив" - "Бухоро") ўтиши режалаштирилган учрашувлар ўз вақтида ўтказилади. Уларга мухлисларнинг кириши ҳам рухсат этилган. Кейинги турларнинг ўтказилиш масаласи эса ҳозирда Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан муҳакома қилинмоқда. Расмий маълумот эса эртага, 16-март куни эълон қилиниши кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов мамлакатдаги барча оммавий тадбирларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида 16-мартдан эътиборан карантинга ёпилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›