UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  0 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди» Янгиликлар

Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»

Про-лига 2-тури доирасидаги «Динамо» - «Истиқлол» (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўйин борасида тўхталди.

«Очиғини айтсам, бугунги ўйинимиз менга ёқди. Чунки, аввалги ўйинларимизга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Бироқ ўз хатоларимиз эвазига аламли мағлубиятга учрадик. Футболда бунақаси учраб туради. Ҳаммасини кўрдинглар, изоҳсиз қолдирган бўлардим. Омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Омад рақиб томонда бўлди.

Шунга қарамай, ўйинимиз ёмон чиқмаётганди, йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Фақатгина якуний зарбаларни берадиган футболчи топилмади. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик.

Ўйинимиз чиқмай мағлуб бўлганимизда ҳам майли эди, аммо тўлиқ устунлик қилиб, вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда аламли. Ўйин назорати бизнинг қўлимизда эди. Жамоа кўрсатган кўрсатмаларни аниқ бажарди, бунга эътирозим йўқ.

Асосий таркибимиздаги Алишер Юсупов ва Дамир Темировнинг майдонга тушмаганига сабаб, улар аввалги ўйинда жароҳат олишганди.

Кубок ва Про-лигадаги кетма-кет мағлубиятлар? Тўғри, чемпионатдаги кетма-кет икки учрашувда ҳам очколарни йўқотдик. Аммо бу ҳали старт, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдиндаги ўйинлар билан вазиятни яхшилашимиз мумкин», - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи Равшан Аҳмедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика