UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  0 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  1 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  146 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  2 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8

Ravon - Россия терма жамоасининг янги расмий ҳамкори Янгиликлар

Ravon - Россия терма жамоасининг янги расмий ҳамкори

Россия бозорида Ravon автомобилларини тақдим этувчи "Равон Моторс Рус" компанияси 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб Россия терма жамоаси ҳамкорига айланди.

Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда.

Ravon ва Россия терма жамоаси ҳамкорлиги россияликларнинг Жанубий Корея ва Эронга қарши бўлиб ўтадиган икки назорат ўйинидан бошланади. Ҳомийлик шартномасида Ravon кенг турдаги реклама ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин.

"Биз Россия терма жамоаси билан ҳамкорликни бошлаганимиздан жуда хурсандмиз! Мамлакатнинг асосий жамоаси ўсиб бормоқда, ёш футболчилар таркибда муҳим ўринларни эгаллашмоқда. Бу ривожланишни сезмаслик қийин ва россияликлар назорат учрашувларида, 2018 йилги жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг кучли терма жамоаларига қарши баҳсларда ёрқин ўйин кўрсатишларига ишонаман. Бу ҳамкорлик Ravon маркаси мухлислари доирасини кенгайтиради ва брендга ёш, спортга ошиқ инсонлар қизиқишини орттиришига иймоним комил" - дейди "Равон Моторс Рус" бош директори Шараф Ашуров.

"Россия футбол иттифоқи "Равон Моторс Рус" билан ҳамкорликни бошлаганидан мамнун. Бизнинг ҳамкорлигимиз узоқ ва фойдали бўлишига ишонаман" - дейди РФИ бош директори Александр Алаев.

РФИ расмий сайтининг хабар беришича, Ravon маркаси келажакда Россия терма жамоасига 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлида ёрдам кўрсатади.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика