Рауль мавсум тугагач футболдан кетади

Narzulla Saydullayev
5 мар 2014, 22:49
Машҳур испаниялик ҳужумчи Рауль мавсум тугагач футболчилик фаолиятини тугатишини маълум қилди.
Қатарнинг «Ал-Садд» клуби раҳбарияти 36 ёшли футболчига фаолиятини давом эттиришни таклиф қилишди, бироқ Рауль якуний қарорга келиб бўлди, деб хабар бермоқда El Confidencial нашри.

Олдинроқ «Шальке-04» Раулга клуб тизимида иш таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабар чиққанди. Худди шундай таклиф «Реал»дан ҳам чиққанди.

Рауль 1994-2010 йилларда «Реал»да, 2012 йилгача «Шальке»да ўйнаганди. Испания терма жамоаси сафида Рауль 102та ўйинда 44та гол урган.

У «Реал» сафида 6 марта Испания чемпиони, 4 марта Испания Суперкубоги, 3 марта – Чемпионлар лигаси, 2 марта – Қитъаталараро кубок ва бир марта Европа Суперкубогини қўлга киритганди.

2011 йилда Рауль «Шальке» сафида Германия Кубоги ва Суперкубоги ютганди. 2013 йил «Ал-Садд» билан бирга Қатар чемпиони бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›