UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  40 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  2 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Рауль мавсум тугагач футболдан кетади Янгиликлар

Рауль мавсум тугагач футболдан кетади

Машҳур испаниялик ҳужумчи Рауль мавсум тугагач футболчилик фаолиятини тугатишини маълум қилди.
Қатарнинг «Ал-Садд» клуби раҳбарияти 36 ёшли футболчига фаолиятини давом эттиришни таклиф қилишди, бироқ Рауль якуний қарорга келиб бўлди, деб хабар бермоқда El Confidencial нашри.

Олдинроқ «Шальке-04» Раулга клуб тизимида иш таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабар чиққанди. Худди шундай таклиф «Реал»дан ҳам чиққанди.

Рауль 1994-2010 йилларда «Реал»да, 2012 йилгача «Шальке»да ўйнаганди. Испания терма жамоаси сафида Рауль 102та ўйинда 44та гол урган.

У «Реал» сафида 6 марта Испания чемпиони, 4 марта Испания Суперкубоги, 3 марта – Чемпионлар лигаси, 2 марта – Қитъаталараро кубок ва бир марта Европа Суперкубогини қўлга киритганди.

2011 йилда Рауль «Шальке» сафида Германия Кубоги ва Суперкубоги ютганди. 2013 йил «Ал-Садд» билан бирга Қатар чемпиони бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика