Расмий хабар: Златан "Милан" билан шартномасини узайтирди!

Mirjalol Normatov
1 сен 2020, 00:10
"Милан" матбуот хизмати ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Футболчи 2021 йилнинг ёзига қадар миланликлар сафида фаолият олиб боради. У қишки трансферлар ойнаси вақтида "Милан" таркибига келиб қўшилганди ва 20 ўйинда 11 марта рақиблари постига йўл топди.

Умуман олганда Златан 2010-2012 йиллар давомида ҳам жамоа таркибида ўйнаган ва 85 ўйинда 56 марта гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: acmilan.com