Расмий хабар: "Пахтакор" Юрица Булят билан шартнома имзолади
10 янв 2017 15:11
Янгиликлар
Расмий хабар: "Пахтакор" Юрица Булят билан шартнома имзолади
31 ёшли ҳимоячи "шерлар" билан йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У ўтган йили олий лигада "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилганди. Фаолияти мобайнида Булят Хорватиянинг "Задар" ва "Хайдук", Исроилнинг "Маккаби", Германиянинг "Энерги" ва Украинанинг "Металлист" жамоаларида ҳам тўп тепган. 2012 йилги Европа чемпионати финал босқичида Хорватия терма жамоаси билан иштирок этган.
Хорватиялик ҳимоячининг клубимиздаги фаолияти омадли чиқиши ва у "Пахтакор" билан совринларга эга чиқишига умид қиламиз. "Пахтакор"га хуш келибсан!
Юрица Булят
Туғилган санаси: 19.09.1986
Туғилган жойи: Задар, Хорватия
Амплуаси: ҳимоячи
Фаолияти:
|
2004—2005 |
"Задар" |
31 (4) |
|
2005—2011 |
"Хайдук" |
98 (2) |
|
2011—2013 |
"Маккаби" (Исроил) |
31 (0) |
|
2013 |
“Задар” |
9 (1) |
|
2013—2014 |
"Энерги" (Германия) |
24 (1) |
|
2014—2015 |
"Задар" |
8 (2) |
|
2015 |
“Металлист” (Украина) |
10
(0) |
|
2016 |
“Бунёдкор” |
25 (0) |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар