UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Салоҳ "Интер" билан ўйинни ўтказиб юборади. Вингер "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ қайдномасига киритилмади  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  17 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

Расмий хабар: Одил Аҳмедов - "Тяньцзинь Тэда" футболчиси Янгиликлар

Расмий хабар: Одил Аҳмедов - "Тяньцзинь Тэда" футболчиси

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг бошқа клубида давом эттиради.

"Тяньцзинь Тэда" бугун Одил Аҳмедовнинг трансферини эълон қилди. 


- Бу клуб айни дамда Хитой Суперлигасидаги 10та ўйинда атиги 1 очко (!) жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Жамоа бу давр мобайнида 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 25та тўп олиб чиққан.

- Бунга қадар ушбу жамоада ўзбекистонлик ўйинчилардан Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев ва Александр Клецков ўйнаган.

- Германиялик таниқли мутахассис Ули Штилике (мухлисларга Жанубий Корея термасидаги фаолияти орқали кўпроқ таниш) бу жамоага 2017 йилнинг 11 сентябрида келган эди. Аммо, салбий натижалар туфайли бундан бироз олдинроқ, аниқроғи шу йилнинг 19 августида истеъфога чиқарилган.

- Ушбу клуб XXI асрда фақатгина битта соврин ютган холос: 2011 йил - Хитой Кубоги.

- "TEDA Holding"га тегишли ушбу клуб уй ўйинларини 37,450 мухлис сиғимига эга стадион (TEDA Football Stadium)да ўтказади.

- Клуб 3 мавсум ОЧЛда ўйнаган - 2009, 2011 ва 2012. "Теда" 2012 йил гуруҳдан 2-ўринни олиб чиққан, аммо плей-оффдаги илк ўйинда "Чонбук"га имкониятни бой берган.

- Жамоада 4 нафар легионер ҳаракат қилади. Булар: 

Франк Ачимпонг - 26 ёшли ушбу футболчи Бельгиянинг "Андерлехт" клубида 2013-2017 йиллар давомида 100дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган, шундан сўнг Хитой клубига ўтган. Бельгияга қадар эса "Кинг Файсал Бэйбс", "Берекум Челси" (иккиси ҳам Гана жамоалари) ва "Бурирам Юнайтед"да ўйнаган. 2012 йилдан бери Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Сандро Лима - бунга қадар Бразилия ва Португалия клубларида ўйнаган Лима 2020 йилда ушбу клуб футболчисига айланган.

Жонатан - 30 ёшли страйкер 2018 йилда ушбу клубга келган. 2016-2017 йилларда ижара асосида "Сувон Самсунг" ("Спорт Ресифе"дан)да ҳаракат қилган ўйинчини хитойликлар харид қилишга қарор қилишган.

Феликс Бастианс - "Тэда"да 2018 йилдан бери ҳаракат қиладиган ушбу ҳужумкор футболчи Европадан Осиёга келган. "Ноттингем Форест" тарбияланувчиси фаолиятини бунга қадар асосан Англия ва Германияда ўтказган.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика