Расмий хабар: "Монако"га янги бош мураббий тайинланди

Mirjalol Normatov
26 янв 2019, 03:08
"Монако" кечагина Тьерри Анрини истеъфога чиқарганди.

Бугун клуб матбуот хизмати жамоа бошқарувига Леонарду Жардим қайтганини маълум қилди.

"Монако" айнан португалиялик мутахассис қўл остида мавсумни бошлаганди. Бироқ қониқарсиз натижалар туфайли у октябрь ойида ишдан олинганди. Орадан 2 ярим ой вақт ўтиб, у яна жамоасига қайтди.

Жардим "Монако" билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ASMonaco