

Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, миланликлар молиявий fair-play қоидаларини жиддий равишда бузганлиги учун икки йилга еврокубоклардан четлатилди. "Милан" ўтган мавсум якунларига кўра, Европа лигасига йўлланма олганди.
"Милан" матбуот хизмати УЕФАнинг ушбу қарори учун спорт арбитраж суди (CAS)га ариза топширишини ҳам расман маълум қилди.



