Расмий хабар: Чалханоглу “Интер” аъзосига айланди
22 июн 2021 21:40
Янгиликлар
Расмий хабар: Чалханоглу “Интер” аъзосига айланди
“Милан” ярим ҳимоячиси Хакан Чалханогли фаолиятини “Интер”да давом эттиради.
У шартномаси тугагани туфайли “россонерилар”ни эркин агент сифатида тарк этди. 27 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади ва у йилига 5 млн евро ишлаб топади. Шунингдек, туркиялик мавсум охирида 1 млн евро миқдорида бонусга эга бўлиши ҳам айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хакан Чалханогли “Милан” шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. У жорий мавсум клуб либосида 42 ўйинда қатнашиб, 9 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар