Расмий хабар: «Андижон» россиялик футболчи билан шартнома тузди
23 фев 2024 17:14
Янгиликлар
Расмий хабар: «Андижон» россиялик футболчи билан шартнома тузди
Боиси, футболчи ва клуб ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.
Маълумот учун, Лука Згурский 2005 йилнинг 5 декабрь куни таваллуд топган. У 10 ёшгача «Свестополь» футбол мактабида шуғулланган. Кейинчалик эса ЦСКА клуби академиясига ўтган. Лука 2021-2022 йилги ёшлар лигаси чемпионатида 24 та ўйинда 18 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, 2022-2023 йилги мавсумда 22 та ўйинда рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган ва 4 марта голга ассист вазифасини бажарган. 2022 йилда эса Лука Згурский ЦСКА академиясининг энг яхши футболчиси деб топилган.
Лука Россия U-21 терма жамоаси аъзоси саналади. Эътиборлиси, футболчи терма жамоадаги дебютини 2023 йилнинг сентябр ойида Бухорода Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган.
Лука, «Андижон»нинг аҳил оиласига хуш келибсан!, - деб ёзади «Андижон» матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар