Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди
18 ноя 18:04
Янгиликлар
Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди
Аммо клуб раҳбарияти мураббий билан ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилдилар.
"Биз Максим Александровичга жамоамиздаги 6 ойлик фаолияти давомидаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз. Шацких “Андижон” устози сифатида қўлидан келган барча ишни амалга ошириш ҳаракатида бўлди ва клуб ривожи йўлида меҳнатини аямади.
Шацких “Андижон” бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказилди. Шундан 5 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 да унинг бошчилигида қайд этилган натижалар ҳам эътиборга молик. Боиси, “Андижон” 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди, мағлубиятсиз серия қайд этди.
Жамоамизни бошқариш вақтинчалик Акмал Шораҳмедов зиммасига юклатилди. Биз Шацкихга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Максим Александрович!", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар