UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Симоне Индзаги "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди  0 00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  26 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  19 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  2 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

Расмий хабар: Улуғбек Бақоев "Бухоро" билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: Улуғбек Бақоев "Бухоро" билан шартнома тузди

«Бухоро» клуби ўз сафига тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоевни қўшиб олди.
Футболчи "Бухоро" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
 
Бақоев бу борада шундай деди: «Бу оддий қарор эди — "Бухоро" сафида яна ўйнаш таклифидан воз кеча олмасдим. Бу клуб мен учун иккинчи уйим бўлган».

«Ғалаба қозониш истаги ҳеч қачон йўқолмайди ва мен жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Фаолиятимнинг янги босқичини бошлаяпман».

Клуб директори Геннадий Кочнев қуйидагиларни айтиб ўтди: «Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ўз таркибимизга қўшиб олдик. Уни жуда яхши танийман, клубимиз тарихида у ёрқин из қолдирган. Улуғбек янги тарих ёзиш учун қайтди».

Бақоев 2001 йил "Бухоро" сафида 21та гол урган. Ушбу натижа клуб учун ҳамон рекорд саналади.

Жамоавий ютуқлари
Ўзбекистон чемпиони: 2008
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2008
Қозоғистон чемпиони: 2010
Қозоғистон кубоги соҳиби: 2007
Интертото кубоги соҳиби: 2007

Шахсий ютуқлар
"Бухоро" клуби рекордчиси:  2001 йил (21та гол)
GOAL журнали талқинига кўра Қозоғистонда йил футболчиси: 2012
Sports.kz сайти талқини бўйича "Олмос" соврини соҳиби: 2011, 2012 йиллар
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2004 (22та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2010 (16та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2011 (18та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2012 (14та гол)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика