Расман: Зидан "Реал"га қайтди
11 мар 2019 22:38
Янгиликлар
"Қироллик клуби" расмий сайти клуб Зидан билан келишувга эришилгани ҳақида хабар берди. Мутахассис мадридликлар билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
"Реал" раҳбарияти жамоанинг сўнгги натижаларидан қониқмаяпти ва Сантьго Соларининг ўрнига Зиданни қайтаришга қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид вақти билан 20:00 (Тошкент вақти билан 00:00)да, яъни тахминан бир ярим соатдан сўнг "Реал" президенти Флорентино Перес ва Зинедин Зидан "Сантьяго Бернабеу" анжуманлар залида ОАВ вакиллари билан учрашишади ва матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар