UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  0 23:17Саудия Арабистони. "Ал Нажма" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  0 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  0 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:57ЕЧЛ. "Аталанта" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  2 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  1 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  1 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  2 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  11 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи! Янгиликлар

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи!

Мана Ўзбекистон чемпионатининг 11 тури ортда қолди. Жамоалар турнир жадвалида медалларга даъвогарлар, ўртамиёналар ва аутсайдерларга бўлина бошлашди.

Афсус-ки, Бухоро вилоятининг олий лигадаги ягона вакили, “Бухоро” жамоаси айнан учинчи тоифа, аутсайдерлар тоифасида қолиб кетмоқда.

12-турга келиб “Бухоро” бор йўғи 2 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 16 поғонадан муқим жой олиб улгурди. Ушбу ҳолат “Бухоро” жамоаси тарихида умуман бўлмаган ҳолатдир. Ушбу гапимизнинг исботи сифатида қуйидаги статистикани сизларга ҳавола этамиз.

“Бухоро” жамоасининг Ўзбекистон олий лигаси чемпионатларида 12-турга келиб қайд этган натижалари:

1992 йил-20 очко  

1993-18 очко

1994-27 очко

1995-25 очко

1996-26 очко

1997-13 очко

1998-20 очко

1999-18 очко

2000-15 очко

2001-15 очко

2002-20 очко

2003-13 очко 

2004-13 очко                                                          

2005-12 очко

2006-19 очко

2007-7 очко

2008-12 очко

2009-6 очко

2010 йил-биринчи лига

2011-18 очко

2012-12 очко

2013-16 очко

2014-13 очко

2015-2 очко

Кўриб турибсиз-ки, ушбу мавсумдаги қайт этилаётган натижалар энг ёмон натижа сифатида тарихда қолмоқда. Ушбу ҳолат табиий-ки, на мухлислар, на жамоа раҳбариятини қониқтиради.

Шу моносабат билан раҳбарият томонидан жамоа мураббийлар штабида жиддий ўзгартиришлар амалга оширилди. Жамоада Мочиновдан сўнг вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарган Шуҳрат Файзиев истеъфога чиқарилди. Ундан ташқари жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Нурилло Ҳабибов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Антоненко ҳам истеъфога чиқарилди.

Кеча жамоа аъзолари билан ташкиллаштирилган йиғилишда, расман Жамшид Саидов жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бундан буён жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббийи лавозимига Кадимов Вюгар тайинланди.

Катта эҳтимол билан даврозабонлар мураббийи этиб Сергей Захарецкий тайинланади. Бугун у ҳам Бухорога ташриф буюриши кутилмоқда. Булардан ташқари жамоага яна 2-3 та мураббийлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Жамоа раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоада директор вазифасида ишлаб келган Амрилло Нажмиддинов ўрнига Алишер Рустамов иш бошлади.

Биз ушбу мураббийлар штабига омадлар тилаб қоламиз ва жамоани ушбу инқироздан олиб чиқишларига ишонамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика