Расман: "Ювентус" Миликни тўлиқ сотиб олди
22 июн 2023 12:41
Янгиликлар
"Ювентус" ўзининг расмий сайтида "Марсел"дан ҳужумчи Аркадиуш Милик сотиб олинганини эълон қилди. Футболчи билан 2026 йилнинг июнига қадар шартнома имзоланди.
Туринликлар францияликларга 6,3 миллион евро тўлайди. Яна 1,1 миллион бонус сифатида берилиши мумкин.
29 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумни "бьянконери"да ижара асосида ўтказди. Польшалик форвард Турин клуби сафида 39 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар