Расман: "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви Қўқон шаҳрига кўчирилди
18 июн 2020 17:48
Янгиликлар
Расман: "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви Қўқон шаҳрига кўчирилди
Сурхондарё вилоятдаги эпидимиологик вазият ва коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 16 июнь санасидан Термиз шаҳрига кириш – чиқиш тўхтатилди ва карантин чоралари кучайтирилди.
Шунингдек, Термиз шаҳри Республикамизнинг "қизил" ҳудудига айланди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Сурхон" футбол клуби ЎзПФЛга ушбу ўйинни кўчириш бўйича ёзма равишда мурожаат қилди. Ўзбекистон Профессионал лигаси вилоятдаги вазиятдан келиб чиқиб, 2020 йилнинг 25-июнь куни Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви Қўқон шаҳрига кўчирилди.
Иккинчи давра доирасидаги "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви эса Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар