UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  0 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  3 15:10Про лига. "Олимпик" "Арал"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  13 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  3 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  14 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5

Расман: Суннатилла Поёнов "Сурхон" футболчисига айланди Янгиликлар

Расман: Суннатилла Поёнов "Сурхон" футболчисига айланди

Жамоа қишқи трансфер ойнасидаги биринчи трансферини эълон қилди.

"Энди асосий таркибимизда рақобат янада кучаймоқда. Жамоамиз сафига иқтидорли қанот ҳимоячиси Сунатилло Поёнов қўшилди. 20 ёшли футболчи ўтган мавсум ижара асосида "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб, Суперлига йўлланмасини олишда катта ҳисса қўшди. Шунингдек, 2024 йилда айнан унинг голи "Қўқон-1912"да йилнинг энг чиройли голи деб топилди.

Суннатилла Поёнов

Туғилган санаси: 2004 йил 16 июнь

Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси

Ўйнаган клублари: "Пахтакор", "Қўқон-1912"

Маълумот учун, Поёнов ўтган мавсумнинг биринчи қисмида "Пахтакор" сафида 3 та учрашувда майдонга тушган. Иккинчи даврани эса "Қўқон-1912" жамоаси сафида ижарада ўтказган ва Про лигада 13 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Аввалроқ Термиз жамоаси "Пахтакор" чап қанот ҳимоячиси Суннатилла Поёновни қўлга киритаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика