Расман: “Шальке”га янги мураббий тайинланди

Eldor Akmurzayev
30 сен 2020, 20:10
41 ёшли Мануэль Баум гельзенкирхенларни бошқариши маълум бўлди.

Мутахассис “Шальке” билан 2022 йилнинг июнигача шартнома имзолади.

Баум 2016-2019 йиллар “Аугбург” устози сифатида фаолият олиб борганди. Ундан кейин эса Германия ёшлар термасида ишлади.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслига доирасида ўтган “Бавария” (0:8) ва “Вердер” (1:3)га қарши учрашувлардаги омадсизликдан сўнг, “Шальке” раҳбарияти Давид Вагнерни истеъфога чиқарганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/s04