Расман: "Қўқон-1912" биринчилардан бўлиб ўз сафига кирберспортчини қўшиб олди
18 авг 2016 11:25
Янгиликлар
Расман: "Қўқон-1912" биринчилардан бўлиб ўз сафига кирберспортчини қўшиб олди
Ўзбек футболида илк жамоа пайдо бўлган Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клуби Ўзбекистонда биринчи бўлиб киберфутболчи билан шартнома имзолади. Қўқонликлар халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган "Bankir" никли Дилшод Матякубов билан битим имзолашди. Томонлар орасидаги келишув 1 йилга мўлжалланган.
Олдинроқ УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумини ўтказиши ҳақида эълон қилган эдик. Ўша хабарда лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган киберспортчи футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчиси бўлган клуб билан шартнома тузиш имкониятига эга бўлиши ҳам кўзда тутилган эди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида киберфутбол бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Турнирнинг финал босқичида кучли 16 та жамоа сафидан ўрин олган иштирокчилар олий лига, кулчи 32 таликка кирган қолган 16 жамоа биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ушбу мусобақа киберспортни ҳамда олий лига клублари имижини ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Фикрлар