UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  6 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  10 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16

Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади

18 июнь санасидан эътиборан очиқ дея эълон қилинган трансферлар ойнаси бугун расман ёпилади.

Суперлига ҳамда Про-лига жамоалари мазкур вақт давомида бир қатор янги футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олишга улгуришди. Бугун ҳам баъзи клублар ҳали трансферлар ойнаси очиқ эканидан фойдаланиб, янги ўйинчилар билан шартнома имзолашмоқда.

Хусусан, Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида ҳам анча фаоллик кўрсатмоқда. Навоийликлар мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида бошлаган ҳамюртимиз Иван Нагаев билан шартнома имзолашди. Ўзаро келишувга кўра, 29 ёшли ҳужумчи мавсум сўнггига қадар "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, "Қизилқум" "Спартак Тошкент" жамоаси тарбияланувчиси Абдулазиз Самадовни ҳам ўз сафига қўшиб олди ва у билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди.

Шу пайтга қадар “Қизилқум” сафида ўйнаб келган Нодирхон Камолов эса жамоани тарк этди. Клуб ушбу футболчини ўз ўйинчилари рўйхатидан чиқарди.

P.S.: Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни соат 23:59гача давом этади. 16 июл соат 00:00дан эътиборан Ўзбекистонда трансферлар ойнаси расман ёпилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика