

28 ёшли Давид Де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди, дея хабар берди клуб расмий сайти. Эслатиб ўтамиз, Де Хеа 2011 йил МЮга Мадриднинг "Атлетико" жамоасидан ўтганди. У ўтган вақт мобайнида АПЛнинг 102 ўйинида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билган. Бу АПЛ тарихида энг яхши натижа ҳисобланади.




