Расман: "Милан" Ла Лигадаги ҳимоячини ижарага олди

Alisher
13 янв 2020, 16:57
"Севилья" ҳимоячиси Симон Кьер ижара асосида "Милан"га ўтди.

Бу ҳақда миланликлар расмий матбуот хизмати хабар бермоқда. Шартномада ўйинчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

Симон Кьернинг трансфер ҳуқуқи "Севилья"га тегишли. 30 ёшли марказий ҳимоячи ўтган йилдан буён "Аталанта"да ижара асосида ўйнаётган эди.

Футболчи 2009 йилдан бери Дания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Кьер жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/acmilan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›