Расман: Матеус Лима Круз “Насаф”ни тарк этди
12 дек 2023 19:10
Янгиликлар
Расман: Матеус Лима Круз “Насаф”ни тарк этди
"Насаф" матбуот хизмати ҳужумчи Матеус Лима Крузнинг жамоадан кетганини маълум қилди.
“Насаф” футбол клуби ва бразилиялик ҳужумчи Матеус Лима Круз билан тузилган ҳамкорлик ўз ниҳоясига етди.
Лима Круз сўнгги икки мавсумда жамоамизга совринларни қўлга киритишига муносиб ҳиссасини қўшди.
Ҳужумчи бугун клубга келиб, жамоамиз раҳбарияти билан учрашди ва барча билан хайрлашди. Биз ҳам жамоамизнинг кўп сонли мухлислари номидан футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Бразилиялик ҳужумчи "Насаф"даги фаолияти давомида 49 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар