UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  24 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  258 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  2 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  2 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди Янгиликлар

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди

Италиялик ҳужумчи "Андижон" билан шартнома тузди.

"Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган жамоамиздан навбатдаги трансфер!

Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна "Андижон"га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.

Ёдингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам "бургутлар" сафида ярим мавсум тўп тепган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "бургут"га айланди. 

Маълумот учун, Мартин Боаке 1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. "Солесинеке" (Италия), "Китзбюхел" (Австрия), "Хоэнэмс" (Австрия), "Женесс Эш" (Люксембург), "Славен" (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), "Циндао" (Хитой), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) ва "Болуспор" (Туркия) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Боаке "Андижон"га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида "Болуспор" сафида фаолият олиб борди. У ерда 19 учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди.

Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган. 

Боакеда 4 та соврин бўлиб, у барча ютуқларини "Бурирам" таркибида қўлга киритган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
15 янв 20:32:26
Рахматилло Исманов
Андижонди навбатдаги хариди Акмал Мазгавой!
   
15 янв 20:30:35
Рахматилло Исманов
Андижонда хужумчилар Черан, Боаке, Ашорти, Пулатхуча Холдархонов. Аслбек Алиев, яна бошкалар.....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика