Расман: "Манчестер Сити" футболчиси ЛаЛигага қайтди
13 авг 2019 00:25
Янгиликлар
Расман: "Манчестер Сити" футболчиси ЛаЛигага қайтди
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Эляким Мангаля «Валенсия»га ўтди.
Бу ҳақда «кўршапалаклар»нинг расмий сайти хабар бермоқда.
28 ёшли футболчи клуб билан 2 йиллик келишувга эришган. Унинг трансфер суммаси тўғрисида эса аниқ маълумот келтирилмаган.
Жорий йилнинг мартида Мангаля «шаҳарликлар» билан шартномасини узайтирганди. Клуб сафида эса у охирги ўйинини 2018 йилнинг февралида «Эвертон»га қарши ўтказди.
Франциялик футболчи 2014 йилда «Порту»дан 42 млн. евро эвазига манчестерликлар сафига келиб қўшилганди.
Аввалроқ, Эляким Мангаля 2016/17 йилги мавсумда «Валенсия»да ижара асосида ҳаракат қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар