Расман: Лукаку "Интер"га қайтди
29 июн 2022 23:22
Янгиликлар
Расман: Лукаку "Интер"га қайтди
"Интер" матбуот хизмати ҳужумчи Ромелу Лукакунинг жамоага қайтганини маълум қилди.
Милан клуби 29 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олди. Олдинроқ маълум қилинганидек, Ромелунинг ижарасидан "Челси" 8 миллион евро ишлаб олади. Лукаку собиқ жамоасига қайтиши учун маошининг 30 фоизи камайишига рози бўлди. У ушбу мавсумда "Интер"да йилига 10 миллион евро эмас, 7 миллион евро ишлаб олади.
Лукаку 2019 йилнинг ёзидан 2021 йил ёзига қадар "Интер" таркибида ўйнаган ва ўтган ёзда 115 миллион евро эвазига "Челси"га трансфер қилинганди.
Ўтган мавсумда 29 ёшли форвард "Челси" таркибида барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар