Расман: "Лион" Жером Боатенг билан шартнома имзолаганини маълум қилди
01 сен 2021 19:01
Янгиликлар
Расман: "Лион" Жером Боатенг билан шартнома имзолаганини маълум қилди
"Бавария" собиқ ҳимоячиси Жером Боатенг фаолиятини Францияда давом эттиради.
Яқинда 33 ёшни қаршилайдиган футболчи "Лион"га эркин агент сифатида қўшилди. У француз клуби билан 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Германиялик ҳимоячи 2011/12 йилги мавсумдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келган ҳамда жорий йилнинг 1 июлида шартномаси якунлангач, эркин агент ҳисобланарди.
Фикрлар