"Бавария" Боатенг билан қисқа муддатли битим тузиши мумкин
03 ноя 2023 11:26
Янгиликлар
"Бавария" Боатенг билан қисқа муддатли битим тузиши мумкин
"Бавария" Жером Боатенг билан шартнома имзолаши мумкин.
Маълумотларга қараганда, клубда яна футболчи билан қисқа муддатли битим тузиш ҳақида фикрлар қайта жонланган.
Мюнхенликларда ҳимоячилар билан муаммолар етарлича. Германия Кубоги доирасида Матийс де Лигт ҳам жароҳат олди. Хабарларга кўра, голландиялик тўрт-олти ойга сафдан чиққан. Шунингдек, узоқ вақт жамоага ёрдам бера олмаган Дайот Упамекано 4 ноябрь куни "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйинда сафга қайтиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Боатенг мюнхенликларнинг иккинчи жамоаси билан машғулотларда қатнашмоқда ва ажойиб спорт формасида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар