Расман: Карвальо Одил Аҳмедов жамоадошига айланди

Aslanov Jasurbek
9 янв 2017, 11:15
"Шанхай СИПГ" "Челси" ҳамда "Реал" собиқ ҳимоячиси Рикардо Карвальони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

38 ёшли португалиялик Хитой клуби билан бир йиллик шартнома тузди. Хитой клублари 4+1 схемаси бўйича чет эллик футболчиларни ўз жамоасида ўйнатиши мумкин. Шундай қилиб, Карвальо Элкесон, Халк ва Оскардан сўнг "Шанхай СИПГ"нинг тўртинчи чет эллик футболчисига айланди. Одил Аҳмедов эса жамоанинг (+1) осиёлик легионери ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›